Олий таълимни ислох килиш, уни сифатли ўкув-кўлланмалар билан таъминлаш бугунги кунинг долзарб вазифаларидан биридир. “Чизма геометрия” дан чоп этилган дарслик ўз вактида килинган эзгу иш деб айтиш мумкин. Чунки у давлатимиз мустакилликка эришгандан сўнг, мазкур фандан чоп эттирилган илк дарслик хисобланади. (Чизма геометрия Т.Турон-Икбол 2007).
Бухоро Давлат Университети профессори Ж.Ёдгоров томонидан яратилаган ушбу дарслик “Тасвирий санъат ва мухандислик графикаси” бакалавр йўналиши учун мўължаланган бўлиб, икки бўлим, ўнта боб ва олтмиш тўккиз параграфдан иборат. Дарсликнинг “Кириш” кисмида чизма геометрия ва унинг кискача тарихи, проекциялаш усуллари, нуктанинг фазодаги ўрнини проекциялари бўйича аниклаш баён килинган. Бунда буюмларни теккисликда тасвирлаш, нафакат Гарб мамлакатларида, балки Марказий Осиёда хам узок тарихга эга эканлиги, Ибн Сино, Беруний, Ал-Хоразмий, Али Кушчи каби мутафаккир олимларнинг ишларида хам хозирги чизмаларга ухшаш ўзига хос чизмалардан кенг фойдаланилганлиги баён килинган. Бу биринчидан Марказий Осиё олимларининг кадимдан бу фан элементларининг пайдо бўлиши, ривожланиши хамда бино ва иншоотларни куришда фойдаланилгани эътиборга молик бўлса, иккинчидан бу дарсликни ўкиган хозирги авлодда она Ватанга бўлган мехр, ўтган аждодлари билан фахрланиш туйгусини пайдо килишда мухим ахамиятга эга. Шунингдек, бу маълумотлар мазкур фанга бўлган ўкувчилар кизикишини ортириб, китобни ўкишли килган.
Хар бир бобдан сўнг, такрорлаш учун саволлар берилган. Бу талабани ўкиб-ўрганиб чиккандан сўнг олган билимини синаб кўришда катта ахамиятга эга.
Дарсликда хар бир бўлим, “Оддийдан мураккабга” тамойили асосида баён килинган. Уларда келтирилган мисоллар хамда мавзуларнинг мазмунидан келиб чикиб, айтиш мумкинки дарслик муаллифининг кўп йиллик мехнат самарасидир.
Дарсликдан нафакат “Тасвирий санъат ва мухандислик графикаси” мутахассислиги талабалари, техника олий ўкув-юртларининг талабалари хам фойдаланиши мумкин.