Адабий тил халк тилининг муайян колига солинган шакли булиб, тилнинг лексик-семантик, грамматик ва стилистик хусусиятларини камраб олади, узининг барча хусусиятлари билан бадиий адабиётда намоён булади. Бирок хар кандай бадиий асарни адабий тил намунаси деб хисоблаш нотугри, бу хол бадиий асарнинг индивидуаллигини истисно килади.

Бошкача айтганда, адиб хал?; тилидан ва адабий тилдан имконияти даражасида фойдаланади.
Ижодкорнинг махорати унинг халк тилидан канчалар бахраманд эканлига ва она тилининг хусусиятларини бадиий матнда кай даражада махорат билан кўллай олишидан иборатдир. Шу билан бирга у тилнинг семантик-стилистик имкониятларини очиб бериши лозим. Худди мана шу уринда ижодкор окказионал (ноодатий) холатлар вужудга келтиради, тилнинг лексик-семантик тараккиёти учун хизмат килади.
Биро? бу нарса хар кандай адибнинг хам имконият даражасида булавермайди. Бадиий асар ори?али адабий тил ривожига хисса кушиш, унинг сайкал топишини таъминлаш ёлгиз классикларгагина насиб ?илади, улардан намунали нут? услубларини урганиш имкониятлари булади. Буни, айни?са, шеърий асарларда куриш мумкин.
Шеърий асар хал? тилининг юксак шакли булганлиги учун чукур лисоний тад?и?отни талаб килади. Шеърият тилининг функцияси оддий, хал? тилининг функциисига мос келмайди, унинг кандайдир узига хос тимсолий мураккаблигини ташкил килади. Шеърият тили -мураккаб тил бўлиб, унда тушунчалар бир хил тимсоллар воситасида белгиланади, узга тимсолларда изохланади, бош?алари билан хулосаланади. Шеърият тилининг асосий хусусияти яна шундаки, унда тимсоллар воситасида янги, мавхум тасаввур – иллюзия пайдо булади. Шунинг билан бир каторда шеърий тимсолли сузлар реал, мавжуд сузларнинг алохида функцияси сифатида инъикос этилади, чунки шеъриятнинг узи бизни ураб турган объектив
борликнинг бир инъикосидир. Шоир халк тилидаги сузларни олиб бошка сузлар билан киёслайди, бир тушунчани иккинчи тушунчага чогиштиради, натижада учинчи янги фикр хосил булади. Бу хол тилнинг лексик-семантик ривожини таъминлайди. Шеърий тилда стилистиканинг урни мухим, чунки оддий нуткдаги бир маъноли сузлар шеъриятда кучма маъно касб этади, бу хол стилистик йул билан амалга оширилиб, семантика доимо етакчи уринда туради, чунки шоирнинг стилистик услубдан кузлаган максади хам оригинал маъно ифодалашдир. Шеърий асар узида нафакат тилнинг маълум бир шаклини мужассам этади, балки тилда ифодаланган маъно ва туйгуларни хам акс эттиради.
Асар бадииятини юзага келтирувчи воситалар ухшатиш, сифатлаш, муболага, суз такрори, товуш такрори ва бошка воситалар маъно ифодаси учун хизмат килади ва бадиий нуткнинг хусусий белгилари саналади.
Ушбу маколада ана шу бадиий воситаларни Мухаммад Шабоний шеърияти мисолида куриб чикамиз.
XVI аср узбек адабиёти вакили Мухаммад Шабоний девонининг катта кисмини газаллар ташкил килади, бинобарин, газалларнинг лексик-семантик тахлили шоир асарлари тилининг маънавий хусусиятларини тадкик; килиш имкониятини беради.
Шабоний лисоний савияси юксак ижодкор сифатида уз газалларида суз куллаш махоратини намоён кила олди. У сузларнинг лексик-семантик имкониятларига таянган холда шеърий санъат намуналарини яратди, сузларнинг янги маъноларини кашф килди. Адабий анъаналар асосида уз газалларида тахаллусдан кофия яратиш борасида хам фойдаланди.
Шабоний газалларида бадиий восита сифатида ухшатишлардан кенг фойдаланилган, Шеъриятда ухшатиш бадиийликни таъминлайди. Шоир шеър юситасида табиий асосдаги жисм ёки х.одисаларни ручият дунёсига кучиришга харакат килади. У бир нарсанй тавсифлаш учун уни узга нарсаларга киёслаб, ухшатишлар, эпитетлар излайди, яьни шоир ухшатишлар ёрдамида сузлайди. Маълум бир жисмлар учун кулланилган сифатлашлар муваффакияти шундаки, уни шоир рамз даражасига кугаради. Таникли тилшунос олим Потебня тилнинг лугат таркиби бойиб бориши жараёнида сузнинг
дастлабки маъноси йукрла боришини таъкидлаб, рамзнинг пайдо булиншни курсаттанда, сузнинг образли ифодалай олиш хусусиятини назарда тутган эди. Буни у куйидагича изохлайди: сузнинг уз унутилган маъносини тиклашга булган талаби рамз хосил булишининг сабабларидан бирщщр.
Рамз ухшатишни илохийлаштиришдир. Шоир рамз воситасидан фойдаланар экан, ухшатиш учун деталларни илохий ш табиий манбалардан излайди.
Шабоний уз газалларида маъно бутунлигини таъминлаш максадида кайтарик. усулидан хам фойдаланган. Бадиий адабиётда бу ходиса радцулматлаъ санъатидеб номланади. Бу санъатда газалнинг матлаъсида келтирилган мисра максад ёки гояни таъкидлаш, мустахкамлаш, асарнинг композицион-семантик яхлитлигини таъминлаш учун газалнинг охирида Кайтарилади.
Раддул матлаъ санъати шу уринда газалнинг композицион бугунлигини, маънавий тадрижийлигини таъминлашга хизмат *^1лади. Жумладан, Шабоний девонидаги бир газалда:
Биринчибайт: Хаёлим лаълинг уш алдама, жоним Шакартек суз била алдама, жоним.
Охирги байт: Шабонийкузлариндин дурфишондур, Хаёлинг лаълинг уш алдама, жоним.2
Бу газалда матлаъдаги биринчи мисра макгаъда иккинчи, охирги мисра булиб келган. Факат бир истисно: биринчи уринда хаёл сузи I шахе бирлик, эгалик кушимчаси билан булса, охирги миерада II шахе эгалик куишмчасини олган. Раддул матлаъ санъати кулланган иккинчи газалда:
Биринчи байт: К^изил ёк;ут ичиндадур мурассаъ лаъл аро тузган,
Менинг жонимга рщм этмас, кунгулриштасиниузган.
Охирги байт: Шабонийдилбари хуснин не янглигвасф этабилгай,
Кизил ёщут ичиндадур мурассаъ лаъл аро тузган.3 Маънавий тадрижийлик шунда куринадики, матлаъда фикрнинг фокус нуктаси, бошланиши, мактаъда биринчи мисра жамъ санъатини хосил к>шгани х.олда бутун фикрни жамлаш учун келтирилган, иккинчи мисра раддул матлаъ санъатини хосил килгани холда бевосита хулоса учун такрорланади. Бу ерда хам санъат, хам хулоса, хам семантик
яхлиглик мужассам.
Мухаммад Шабоний бадиий адабиётдага талмщ санъатидан хам кенг фойдаланган. Талмщ каломда машхур кисса, нодир шеър ёки мак.олга ишорат кдлинади. Шабоний асарларида маищур суз усталарининг асарларига ишоралар куплаб учрайди.
Шабоний газалларида талмихнинг яна бир усули, макрл ёки матал, масални байтга узлаштирган холда сингдириб юбориш усули хам мавжуд. Масал киритиш икки услубда булади. Биринчисида масалнинг суз тартиби узгаришсиз берилади:
Черикнинг гардини курмай цочиптур, Масадцур: “Кул цочар урмац ичинда ‘*.
Иккинчи услубда масал таркибига узгартиш киритилади. Шоир бу уринда масадцан ижодий фойдаланади. Уни уз холича келтирмайди, балки масал ёки макрлнинг бутун мазмунидан келиб чик.к.ан холда, асарнинг лейтмотивига айланадиган фикрни вазнга солиб, ритмга мослаган холда беради.
Шоир масадцан фойдаланиш борасида тилнинг маъно имкониятларига суянган холда узининг (лирик кахрамоннинг) ахволини иборали тарзда ифодалашга интилади ва бунга эришади хам:
Бордур масал вайронда ганж излабузумда бир нафас,
Бузмай бу тан топмас бу ганж мен бори бутун булмадим*.
Хулоса килиб шуни айтиш мумкинки, шоир узбек мумтоз адабиёти анъаналари доирасида муваффакият билан ижод килган. Шеърият хазинасини янги ухшатишлар, киёслаш ва муболагалар билан бойитган. Шабоний бадиий нущнинг жарангдорлиги ва мазмундорлигини ошириш борасида сузларнинг янги маъно кирраларини кашф этишга эришган. Бу махорат эса кейинги авлод шоирлари учун колип вазифасини уташи табиий.

Мусажон ТОЖИБОЕВ,

Мирзо Улугбек номидаги ТошДУ тадкицотчиси.