Тил ходисаларини фалсафий конунлар нуктаи назаридан бахолаш ўзбек тилшунослигида нисбатан кейинги йилларда бошланди. Муаммонинг бу жихатларини ўрганиш тилшунослик фанининг методологик муаммоларини илмий-назарий тахлил этиш учун катта ахамиятга эга. Сўнгги йилларда тилшуносликнинг назарий-методологик муаммоларини холис, чукур илмий асосда ўрганишга жиддий эътибор берилмокда.
Жумладан, А.Нўрмонов тилшуносликда мавжуд инвариант ва вариант тушунчаларининг турлича талкинлари устида фикр юритиб, “Умумийлик, мохият – инвариант, хусусийликлар вариантлар оркали намоён бўлади. Инвариантнинг намоён бўлиш шакллари вариантлар экан, демак, инвариантлар – вариантлар умумлашмасидир. Бевосита кузатишда факат вариантлар намоён бўлади. Вариантлардан биттаси бошкалари учун меъёр бўлиши мумкин. Меъёр ва инвариант тушунчалари бошка-бошка тушунчалардир” деган хулосага келади.
Х.Шамсиддинов эса айримлик, хусусийлик ва умумийлик диалектикасинииг функционал-семантик синонимлардаги амалиётига тўхталиб, инсон рухиятининг ажралмас кисми бўлган тасаввурларнинг ролини таъкидлаб: “Объектив вокеликдаги нарса-ходисаларни, уларнинг белгиси, микдори, холати, харакатини номлашда диалектиканинг мухим категориялари бўлган айримлик, хусусийлик ва умумийлик етакчи ўрин тутади, хатто кайта номлашда хам бу категорияларнинг ўрнини инкор килиш мумкин эмас” деган фикрни таъкидлайди. Унинг фикрича, инсон реал борликни кузатиб, билиб борар экан, унинг фаолиятида биринчи марта учраган нарса-ходисалар ўз белги-хусусиятлари билан унга аввалдан таниш ва ўз номига эга предмет-ходисаларни хам эсга туширади. Шундай экан, у кўпинча янги учраган предмет-ходисага янги ном излаб ўтирмайди, балки уни ўхшаш белги-хусусиятлардаги умумийлик асосида тасаввурлари эсга солган предмет-ходисанинг номи билан атайверади.
Бунда хозирга тегишли тасаввур асосида хотира тасаввуригина фаоллашиб колмасдан, хаёл тасаввурига ўтиш хам кузатилади. Номлашнинг мазкур механизми оркали тилда метафора, метонимияга асосланган функционал-семантик синонимлар юзага келади. Бу фикрлар асрлар давомида шаклланиб, тарих синовларидан ўтган фалсафий таълимотлардан тилшунослик муаммоларини тахлил этишда ижодий фойдаланишнинг яккол кўринишидир. Хар холда конкрет фанлар муаммоларини тахлил этишда фалсафий кадриятлардан фойдаланиш ўз ахамиятини йўкотмаган, йўкотмайди.
Кейинги йилларда тилшуносликка олиб кирилган янгиликлардан бири функционал-семантик синонимларда мавхум умумийлик билан конкрет умумийликнинг диалектик алокаси мавжудлигининг кашф этилишидир. Функционал-семантик синонимларнинг хосланиши оркали мавхум умумийлик билан конкрет умумийликнинг бир-бирига ўтиб туриши кузатилади, яъни хусусий холатлар оркали умумий тушунчалар ифодаланиши мумкин. Бу, айникса, антонимлардан шаклланган жуфт сўзлар оркали ифодаланган функционал-семантик синонимларда аник кўринади. Бунда жуфт сўзларнинг компонентлари ўзаро муомалага киришиб, хусусий тушунчалар умумлашмаси номи бўлган сўзларга функционал-семантик синоним бўлади. Масалан, олди-сотди – савдо, кирди-чикди – кўшничилик, олди-берди – муомала, борди-келди – муносабат каби. Умуман олганда, улар алока, муносабат маъносини хам реаллаштиради, шу билан бирга, алоканинг жихатларига хам хосланган бўлади.
Бизнинг фикримизча, ушбу муаммога тилшуносликнинг хозирги кундаги муаммолари нуктаи назаридан ёндошиб, масаланинг амалиёт билан боглик бўлган ва амалиётга хизмат килувчи жихатлари устида иш олиб бориш керак.